Американинг Лос-Анжелес шаҳрида қозоқ тилини ўрганиш маркази очилди. Маскан 20 дан кўпроқ ўқувчисига эга. Асосан, булар 5 ёшдан 13 ёшгача бўлган болалар. Марказ юртдошларимизга она тилини ўрганишда кўмаклашибгина қолмай, ўз маданиятини асраб қолиш имконини ҳам беради.
Қарлиғаш Шинибаева, қозоқ тили ўқитувчиси:
- Бу ерда яшовчи барча болалар инглиз тилида гаплашади. Ва ҳатто шу тилда фикрлайди. Қозоқ тили дарслари ҳафтада бир марта ўтилади, бу болалар ўз тилини унутмаслиги учун. Мен фарзандларимиз билан фахрланаман, чунки қаерда бўлмасин, ўз она тилида гапиради ва миллати ҳақида ғурур билан айтади.
Марказ директори айтишича, биринчи навбатда, лойиҳа хорижда яшаётган қозоқларни бирлаштириш учун йўлга қўйилган. Бу ғояни, айниқса, ота-оналар кенг қўллаб-қувватлашди.
Раушан Мухтар, марказ директори:
- Ҳамма хурсанд. Ёшидан қатъи назар, ўргатишни истовчиларнинг барчаси учун эшикларимиз очиқ. Келинглар! Биз бир-биримизни қўллаб-қувватлашимиз лозим.
Ташкилотчилар таъкидлашича, марказ келгусида ҳам ривожланиб боради. Яқин вақт ичида у янги тўгарак ва секциялар билан тўлдирилиши режа қилинган.
Хуршида Абдуллаева таржимаси