Қозоғистонда 14 майдан утилизация тўловининг янги ставкалари жорий этилади. Экология, геология ва табиий захиралар вазирлиги маълум қилишича, енгил автомобиллар ва қишлоқ хўжалик техникаси учун тўлов коэффициенти икки марта пасайтирилади. Бунинг учун 150 минг тенге атрофида харажат қилинади. Унинг қанча бўлиши двигатель ҳажмига боғлиқ, бир миллион тенгегача бориши мумкин. Ушбу ойнинг ўрталаригача аввалги ставка амалда бўлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.