«Хабар» Агентлиги таркибига кирувчи «El ARNA» телеканали фаолиятига беш йил тўлди. Бу - сутка давомида бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиш этиладиган мамлакатдаги илк каналдир. Миллий картиналар билан бир қаторда эфир жадвалидан туркий олам ва Марказий Осиё давлатлари «Олтин фонд»ига киритилган киноасарлар ҳам жой олган. Бундан ташқари, канал ижодий гуруҳи ҳар йили қисқа метражли фильмларни суратга олади.
Асел Игисинова, «EL ARNA» телеканали режиссёри:
- Беш йил мобайнида каналимиз телевидение бозорида ўз ўрнини топди. Бошида тарихий фильмлар намойиши билан чекланардик, бугунги кунда эса қисқа метражли кино олишга киришдик. Йилига битта-иккита асарни эфирга узатамиз. Шунингдек, кенг оммага тақдим этиш учун спектакллар, театр постановкаларини ҳам тасвирга оламиз.
Тез орада дастурлар рўйхати кенгаяди. Канал продюсери айтишига қараганда, қисқа вақт ичида 17 та янги лойиҳа амалга оширилади.
Нуржан Асхатули, «EL ARNA» телеканали продюсери:
- Ушбу мавсумда дастурлар рўйхати кенгаяди. Бу - географик, фалсафий лойиҳалар, саёҳатларга аталган кўрсатувлар. Шу жумладан, маълумот берувчи ҳам. Экранимизда санъат, кино, тиббиёт ёки таълим каби соҳаларни қамраб олган дастурлар пайдо бўлади.
«El ARNA» Шакен Айманов номидаги киностудия билан бевосита иш олиб боради. Шу сабабли, студияда олинган фильмларни канал эфирида томоша қилиш мумкин. Таниқли режиссёрлар билан шартномалар имзоланган. Таъкидлаш жоиз, телеканал бир неча бор юртимизда ўтказилган кинофестиваллар ҳамкори бўлган.
Абдумалик Сарманов таржимаси