БМТ ва АҚШ Қозоғистондаги аёллар ҳуқуқларини ва болалар хавфсизлигини таъминловчи қонун қабул этилишини қутлади. Улар фикрича, маиший зўравонлик учун жиноий жавобгарлик жорий этаркан Қозоғистон бундай иш тутиш мумкин эмаслигини кўрсатиб бермоқда. Шу тариқа, қонунчилик мураккаб вазиятда қолган аёллар ва болалар манфаатларини муҳофаза этишнинг ёрқин намунаси бўла олади. Республиканинг барча турдаги гендер зўравонлигига қарши илгарилаётганини кўрсатади.
Микаэла Фриберг-Стори, БМТнинг Қозоғистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси:
- Янги қонуннинг қабул қилиниши барча шакллардаги гендер зўравонлигини йўқ қилишга йўналтирилган қадам ҳисобланади. Бу қадам Қозоғистоннинг инсон ҳуқуқлари, аёллар ва болалар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ниятида эканлигини кўрсатади. Мамлакатда шундай жиноятларга тоқатсизлик муҳити шаклланаётганини кўрсатди. БМТ Қозоғистоннинг гендер зўравонлигига барҳам бериш, фуқаролик жамияти, ҳар бир эркак ва аёл, ҳар бир қиз ва ўғил болаганинг қадр-қимматини ҳурматлаш маданиятини илгарилатишида ёрдам беришга тайёр.
Кристофер Соренсен, АҚШнинг Қозоғистондаги элчихонаси матбуот котиби:
- Биз Қозоғистоннинг маиший зўравонликдан муҳофаза этишни кучайтирувчи янги қонун қабул қилинишини қутлаймиз. Бу муаммо бирорта давлат, жамият, ижтимоий-иқтисодий гуруҳни бефарқ қолдирмайди. Биз оилада зўравонлик қилиш жиноят эканлиги борасида Қозоғистон жамияти билан фикрдошмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.