БМТ Қозоғистоннинг тинчлик ўрнатишдаги фаолиятини юқори баҳолади

БМТ Қозоғистоннинг тинчлик ўрнатишдаги фаолиятини юқори баҳолади

29-30 майда Қозоғистон пойтахтида Астана халқаро форуми ўтказилади. Унда БМТнинг катта делегацияси қатнашади. Ташкилот форумнинг стратегик ҳамкори. Унинг Қозоғистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси вазифасини бажарувчиси Стивен О’Малли маълум қилишича, дунёдаги геосиёсий таранглик даврида «Астана» халқаро форуми конструктив мулоқот ва долзарб масалаларни ҳал қилишда, шунингдек, янги ғоялар таклиф этиш учун асосий майдонча вазифасини бажара олади. Бу эса яна бир марта мамлакатнинг тинчлик ва фаровонликдан манфаатдорлигини кўрсатади.


Стивен О’малли, БМТнинг Қозоғистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси вазифасини бажарувчи:


- Қозоғистон Ғарб ва Шарқ, Шимол ва Жануб ўртасида фақат географик эмас, сиёсий жиҳатдан ҳам кўприк бўла олишини кўрсатди. Тинчлик ўрнатишда Қозоғистон катта рол ўйнайди. Биз Астана халқаро форумига тайёргарлик даражасини, унинг кун тартибини кўриб турибмиз. 30 та панел сессияси ўтказилади, юқори мақомли меҳмонлар келади. Менимча, форум мулоқот учун ажойиб майдонча вазифасини бажаради


Абдумалик Сарманов таржимаси