Қозоғистон Президенти раислигида ҳарбий интизом ва ҳуқуқ-тартиботга бағишланган
йиғилиш ўтказилди. Бош прокуратура, Ички ишлар ва Мудофаа вазирликлари раҳбарлари Қосим-Жўмарт Тўқаевга
бу йўналишдаги чора-тадбирлар ва қўшинлардаги тарбия ишлари тўғрисида ҳисобот
берди. Давлат раҳбари қуролли кучларда қонунийликни назорат қилишни
кучайтиришни топширди.

