Хизматлар соҳасида эркин савдо ҳудуди ҳақидаги келишув – МДҲ ютуқларидан бири. Халқаро муносабатлар соҳаси экспертлари шундай деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, улар фикрича, энергетика ва кимё саноатидаги бошқа қўшма дастурларга Ҳамдўстлик фаолияти натижаларининг далили сифатида қаралиши мумкин. Транспорт логистикаси каби истиқболли соҳага доир режалар ҳам бор. Қолаверса, томонлар юк ташувини оширмоқда. Йил якунига кўра, кўрсаткич деярли 8 фоизга тенг. Халқаро йўлаклар имкониятини ҳам унутмаслик даркор. Дарвоқе, Ҳамдўстлик ҳудудида улар сони кам эмас. МДҲ аъзолари, шунингдек, бошқа мамлакатлар ва минтақавий ташкилотлар билан шерикликка ҳам эътибор қаратмоқда.
Дмитрий Ланко, Санкт-Петербург давлат университети халқаро муносабатлар факультети декани:
- Биринчи навбатда, таъкидлаш керак, жорий йилда хизматлар соҳасида эркин савдо ҳудуди тўғрисида шартнома имзоланди. Илгари маҳсулотлар соҳасида эркин савдо зонаси бор эди, МДҲ доирасида савдо ва маҳсулотлар бўйича ҳам. Ўша йилларда, шартнома амалда бўлган пайтда, дарҳақиқат, у анча сезиларли тарзда ошди. Биз МДҲдаги ҳамкорларимиздан кўпроқ сотиб оладиган бўлдик, у ердаги шерикларимиз эса Россиядан кўпроқ харид қиладиган бўлди. Аммо маҳсулотлар савдоси хизматлар савдосини ҳам тақозо қилади. Яъни биз ҳозирда, асосан, хизматлар савдоси соҳасида қонунчиликда уйғунликка эришиш билан шуғулланяпмиз.
Александр Киров, сиёсат фанлари номзоди:
- Ҳозирда бизда ўта истиқболли йўналиш — Эрон. Эрон Ислом Республикаси. Ушбу давлат айнан МДҲ чизиғи бўйича фаол интеграциялашмоқда, ҳатто Шанхай чизиғида, дейлик, қандайдир ШҲТ ҳам эмас, масалан, айнан МДҲга. Чунки Эрон биринчи навбатда тобора кўпроқ Россия Федерацияси билан интеграциялашяпти. Эронда Ўрта Осиёга нисбатан Туркияникига ўхшаган қизиқиш бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

