БМТ Қозоғистоннинг рақамли савдо маркази сифатида салоҳиятини баҳолади

БМТ Қозоғистоннинг рақамли савдо маркази сифатида салоҳиятини баҳолади

Халқаро ва рақамли савдо учун очиқ бўлиши Қозоғистоннинг Евроосиёдаги асосий логистика ва инновация марказларидан бири сифатидаги салоҳиятини кенгайтиради. БМТнинг Халқаро савдо ҳуқуқи бўйича комиссияси котиби Анна Жубен-Брет каналимизга берган интервьюсида  бу борадаги муваффақиятнинг ҳал қилувчи омили — дунёнинг барча минтақалари билан рақамли алоқа ўрнатишдан иборат. Савдо оқимлари ҳажми ортиши, узлуксиз юк ташишни таъминлаш, глобал занжирларни мустаҳкамлаш учун халқаро стандартлар жорий этиш зарур. Анна Жубен-Брет Қозоғистонни халқаро савдо соҳасида янги ечимлар ва механизмлар ишлаб чиқишда иштирок этишга чақирди.


Анна Жубен-Брет, БМТнинг Халқаро савдо ҳуқуқи бўйича комиссияси (UNCITRAL) котиби:


- Биз транспорт йўлаклари ва интеграциявий ечимларнинг жадал ривожланишини кузатмоқдамиз. Бироқ, ҳозирча уларни бирлаштирувчи ягона ҳуқуқий база мавжуд эмас. UNCITRAL шу масалада ишлаяпти. Биз БМТнинг айланма юк ҳужжатлари тўғрисидаги янги конвенциясини ишлаб чиқдик. У дунёнинг турли минтақаларида ягона электрон транспорт ҳужжатларидан фойдаланиш имконини беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси.