БМТ Қозоғистондаги ислоҳотларни юқори баҳолади

БМТ Қозоғистондаги ислоҳотларни юқори баҳолади

Қозоғистонда болалар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш борасида ўтказилган ислоҳотлар БМТга аъзо давлатлар томонидан юқори баҳоланди. Эслатамиз, Давлат раҳбари топшириғига кўра, республикада кенг кўламли қонунчилик ва стратегик чора-тадбирлар кўрилмоқда. Улар жамиятнинг энг заиф қатламларига тегишли ҳуқуқларни самарали ва ҳар томонлама муҳофаза қилиш тизимини яратишга қаратилган. Мамлакатда халқаро стандартлар жорий этилади. Ўтган йили болаларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ олтита қонун қабул қилинди. Асосий механизм сифатида ёш қозоғистонликларга нисбатан амалга оширилган ҳар қандай зўравонлик учун жавобгарлик оширилишидан фойдаланилган. Бундан ташқари, Бола ҳуқуқлари бўйича ваколатли шахс мақоми кўтарилган. Республиканинг ҳар бир минтақасида унинг вакиллари бор. Шунингдек, мураббийлик ташкилотлари очилган, васийлик органлари штати кенгайтирилган. Экспертлар таъкидлашича, болалар фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири бўлиб қолаверади.  


Едил Ўспан, Қозоғистон Республикаси Маориф вазири ўринбосари:


- Шу тариқа, давлат томонидан кўрилган чора-тадбирлар болалар ўсиб-улғайиши учун имкон қадар қулай шарт-шароит яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш, ҳимоя қилиш, тўлақонли таълим олиш, жамиятда ўз ўрнини топишига қаратилган. Бу қадамларнинг барчаси ёш фуқаролар учун бахтли болаликни таъминлайди.


Абдумалик Сарманов таржимаси.