БМТ: Қозоғистон инвестиция жалб этишда пешқадам

БМТ: Қозоғистон инвестиция жалб этишда пешқадам

2022 йилда Қозоғистонга 6 миллиард доллар инвестиция жалб этилган. Бу эса Марказий Осиё мамлакатлари ичида энг юқори кўрсаткич. БМТ Савдо ва тараққиёт конференциясининг инвестициялар бўйича берган маълумотига кўра, Ўзбекистон иккинчи ўринда. Бундан ташқари, экспертлар денгизга чиқолмаган яна 32 та давлатга келган бевосита инвестициялар ҳажми 6 фоизга ошганини кўрсатиб ўтди. Улар орасида ҳам Қозоғистон пешқадам. Республика жаҳоннинг ривожланаётган давлатлари ўртасида тикланувчи энергия манбаларига сўнгги етти йил ичида сармоя жалб этиш бўйича 5-ўринни эгаллади. Бу кўрсаткич 56 миллиард долларга етди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси