Қозоғистонда ўтган
йили 33 та янги саноат корхонаси ишга тушди. Улар
машинасозлик
ва металлургиядн тортиб енгил саноатгача бўлган турли соҳаларда
фаолият юритади. Шу жумладан, иккита автомобилсозлик
заводи
ишга тушди. Улар йилига 120 ва 70 мингта
машина
чиаради. Металлургия секторида темир ва ферроқотишмалар чиқарувчи корхона очилди. Қарағанди вилоятида эса мажмуавий қотишмалар заводи иш
бошлади. Унда пўлат, алюминий, электроника маҳсулотлари учун зарур ферросилиций
чиқарилади. Кимё саноатига
келганда, йилига 100 миллион метргача
резина-пластмасса
маҳсулот берувчи завод бунёд этилди. Яна битта завод
йилига 10 минг
тонна метилэтанол беради. Таъкидлаш лозимки, мамлакатнинг келажагини таъминловчи турли саноат корхоналари
қуриш учун 840 миллиард тенге инвестиция жалб этилди.
Мухамед
Андаков, Қозоғистон Республикаси
Саноат ва қурилиш вазирлиги Саноат қўмитаси раиси ўринбосари:
- 2025 йилда Қозоғистонда яна 10 та
янги маҳсулот чиқарувчи корхоналар иш бошлади. Улар
оғир машинасозлик, автомобилсозлик
ва қоғоз саноатида фаолият юритади. Ушбу
лойиҳаларнинг фаолияти тайёр маҳсулот рақобатбардошлигини оширади, импорт ўрнини тўлдиради, мамлакатимиздан
тайёр маҳсулотлар экспортини
кенгайтиришга хизмат қилади. Бу чора-тадбирлар биргаликда мамлакат иқтисодига
ижобий таъсир кўрсатади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

