Давлат раҳбари Астана ҳокимини қабул қилди

Давлат раҳбари Астана ҳокимини қабул қилди

Пойтахт ҳокими Давлат раҳбарига Астанани ривожлантириш режаси тўғрисида ҳисобот берди. Женис Қасимбек «Шинам мактаб» миллий дастури бўйича ҳам маълумот бериб ўтди. Жорий йилда яна 100 минг ўринли 25 та янги форматдаги таълим даргоҳи қурилади. Қабул ниҳоясида Қосим-Жўмарт Тўқаев Астана шаҳридаги ижтимоий ва муҳандислик инфратузилмаларини ривожлантириш, шаҳарни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича топшириқлар берди.

Абдумалик Сарманов таржимаси