БМТ Бош Ассамблеяси Алматида минтақавий марказ очади

БМТ Бош Ассамблеяси Алматида минтақавий марказ очади

Алматида БМТнинг Марказий Осиё ва Афғонистон учун барқарор ривожланиш маркази очилади. Бош Ассамблея шундай ташкилот таъсис этиш тўғрисидаги резолюцияни маъқуллади. Ушбу ҳужжатни қабул қилиш масаласини Марказий Осиё давлатлари номидан Қозоғистон кўтарган эди. БМТга аъзо 152 давлат ҳаммуаллиф сифатида резолюцияни қўллаб-қувватлади, бу эса халқаро даражада ташаббуснинг муҳимлигини кўрсатади. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев барча ҳамкорларга кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди. Унинг таъкидлашича, хаб минтақада халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш учун зарур.  

Абдумалик Сарманов таржимаси