Президент Хорватия Республикаси Президентига табрик телеграммаси йўллади

Президент Хорватия Республикаси Президентига табрик телеграммаси йўллади

Давлат раҳбари Хорватия Республикаси Президенти Зоран Миланович ва хорват халқини Давлатчилик куни билан табриклади. Ўз телеграммасида Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Хорватия Европа Иттифоқининг энг фаол давлатларидан бири сифатида салмоқли ютуқларга эришаётганини кўрсатиб ўтди. Бундан ташқари, Астана ва Загреб ўртасидаги ҳамкорлик уфқлари кенгайиб бораётганини таъкидлади, биргаликда икки давлат ўртасидаги кўп қиррали алоқалар мустаҳкамланишига ишонч билдирди. Хорватия президенти ва халқига фаровонлик ва муваффақиятлар тилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.