Қозоғистонда Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари съезди бўлиб ўтади. Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазирлиги дин ишлари қўмитаси раиси Ержан Нукежанов маълум қилишича, 6 октябрда пойтахтда Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари съездининг 19-котибияти йиғилади. Унинг иши аралаш: онлайн ва умумий йиғилишлар, муҳокамалар тартибида ташкил этилади. Айни вақтда, республикада конфессиялараро тотувликни сақлаб қолиш бўйича ишлар амалга ошириляпти. Мамлакатда диний вазият сокин ва барқарорлигича қолмоқда. Расмий рўйхатдан ўтган конфессия ва бирлашмалар давлат органлари билан ҳамкорликда иш олиб боради.
Ержан Нукежанов, Қозоғистон Республикаси Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазирлиги дин ишлари қўмитаси раиси:
- Эътиқод соҳасида инсон ҳуқуқларига келсак, ўзингизга маълум, яқинда Президентнинг Қозоғистон Республикасида инсон ҳуқуқлари борасидаги фармони чиқди. Биз диний тадбирларни ўтказиш ҳамда диний ташкилотларни рўйхатга олиш масаласини соддалаштириш кўзда тутилган қатор ўзгаришлар киритишни режалаштиряпмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси