Астанада «Марказий Осиё – Россия» саммити бошланди

Астанада «Марказий Осиё – Россия» саммити бошланди

Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Россия президентлари Астана шаҳрида олти томонлама форматда ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. «Марказий Осиё – Россия» саммитида Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, минтақа жаҳон бозорларини ўзаро боғловчи муҳим ҳалқа ҳисобланади. Бугунги кунда транспорт-транзит йўналишларини ривожлантиришга эътибор қаратиш керак. Шу жумладан, Шарқий Осиёдан Форс кўрфазига олиб чиқувчи энг яқин йўл: Қозоғистон – Туркманистон – Эрон темирйўл йўналиши салоҳиятидан имкон қадар кенг фойдаланиш зарур. Давлат раҳбари минтақа ичида савдо алоқалари ва товар алмашлашни кенгайтиришга алоҳида тўхталиб ўтди. Ўтган йили бу йўналишда 6 миллиард доллар маблағ айланган. Бунга мамлмкатларнинг ҳамжиҳат ҳаракати сабабли эришилди. Айни вақтда, Қосим-Жўмарт Тўқаев Марказий Осиё республикалари ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик механизмини такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади. У ҳамкорликнинг янги моделини таклиф қилди. Асосий эътиборни кичик ва ўрта бизнесга қаратиш, энергетика, саноат, транспорт-логистика ва қишлоқ хўжалигида қўшма корхоналар яратишга чақирди.

Абдумалик Сарманов таржимаси