Жорий йилда Қозоғистоннинг учта минтақасида тўртта янги сув омборлари қурилади. Тегишли вазирлик берган маълумотга кўра, «Ақмўла», «Қалғути» ва «Қараўзек» мамлакат жанубида барпо этилади. Улар суғориш мавсумида 23 минг гектар далани сув билан таъминлашйди. Тўртинчи иншоот - «Катта ўзен» Ғарбий Қозоғистонда қад ростлайди. У иккита аҳоли манзилини тошқинлардан муҳофаза қилади, эрувгарчилик мавсумида ортиқча сувни ўзида жамғариши мўлжалланган. 2028 йилгача республикада 42 та сув омбори бунёд этиш, 37 та гидротехник иншоотни реконструкциялаш, 14 минг километр ирригация канали барпо этиш мўлжалланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

