Бизнесга ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари рўйхати тузилади

Бизнесга ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари рўйхати тузилади

Қозоғистонда бизнесга ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари рўйхати тузилиши режалаштириляпти. Миллий иқтисодиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, унда юздан зиёд молиявий, мулк ва номолиявий ёрдам воситалари бўйича аниқ тартибга солинган маълумот берилади. Давлат органларига реестрдаги маълумотни вақтида янгилаш ва унинг аниқлигини кафолатлаш масъулияти юкланади. Кўрилган чоралар самарадорлиги кузатиб борилади. Вазирликлар кўмак чора-тадбирларини мунтазам таҳлил қилади, тадбиркорлар эса шикоят қилиш ва ўз ҳуқуқларини ҳимоялаш бўйича аниқ алгоритмга эга бўлади. Реестр давлат ёрдами шаффофлиги ва ундан фойдаланиш имкониятларини ошириш бўйича муҳим қадам ҳисобланади. Бизнес турли манбалардан маълумот қидириш муаммосидан халос бўлади.


Абдумалик Сарманов таржимаси