Қишлоқ хўжалиги - Хитойва Марказий
Осиё ўртасидаги ҳамкорлик энг фаол ривожланаётган соҳа, дейиш мумкин.
Қозоғистон – Осмон ости мамлакати бозорлари учун сифатли буғдой, ун, ёғ манбаи.
Бу ҳақда Хитойнинг «Айцзюй» компанияси вакиллари маълум қилишди. Улар салкам ўн
йил давомида Қозоғистон зироатчилари билан фаол ҳамкорлик қиляпти.
Чжипин Лю, «Айцзюй»
компанияси бош директори ўринбосари:
– Биз ҳозир
Қозоғистондан кунгабоқар ёғи ишлаб чиқариш учун хомашё импорт қиляпмиз.
Шунингдек, рапс, зиғир ёғи чиқариш учун зарур маҳсулот оламиз, дон харид
қиламиз. Асосан Қўстанай ва Ақмўла вилоятлари билан ҳамкорлик қиламиз. Бизда
ишлатиладиган хомашё улушида Қозоғистон маҳсулоти 50-60 фоиз. Яъни, йилига 2-3
миллион тонна маҳсулот оламиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

