Ички туризм тараққиётнинг ҳаракатланувчи кучига айланмоқда. Қозоғистонликлар тобора кўпроқ хорижий пляжлардан кўра маҳаллий дам олиш масканлари маъқулроқ эканлигига амин бўлмоқда. Натижада, соҳада ўсиш кузатиляпти. Ўтган йилга нисбатан бу кўрсаткич салкам 10 ярим фоизга кўп. Бошқача қилиб айтганда, салкам 930 минг нафар қозоғистонлик таътилини мамлакатда ўтказган. ranking.kz портали шундай маълумот келтирди.
Дам олувчилар сони ортгани билан, турбазалардаги меҳмонхоналарда жой етишмаслиги кузатилмаяпти. Бир ўриннинг ўртача нархи минтақаларда 8 минг тенгедан 8,5 минг тенгегача кўтарилди. Энг қиммат отеллар Манғистау вилоятида, Алмати ва Нур-Султонда 11,5-12 минг тенге. Энг арзон масканлар Ақтўбе, Шарқий Қозоғистон ва Қўстанай вилоятларида.
Абдумалик Сарманов таржимаси