Бизнес объектлари ходимларининг вакцинация олиш муддати кўриб чиқилади

Бизнес объектлари ходимларининг вакцинация олиш муддати кўриб чиқилади

Қозоғистонда кичик ва ўрта бизнес ходимларининг коронавирусга қарши эмлаш олиш муддати кўриб чиқилади. Бу ҳақда коронавирус инфекцияси тарқалишига йўл қўймаслик бўйича идоралараро комиссия йиғилишида маълум қилинди.

Шунингдек, 19 июлга қадар эмлаш олиш шарт ҳисобланган фаолият турлари аниқланади. Ҳозирги вақтда "PFIZER" компанияси билан эмлаш кампанияси жадал ва самарали ўтишини таъминлаш борасида шартнома тузилмоқда. Таъкидлаймиз, бугунги кунда мамлакатда коронавирусга қарши вакцинанинг илк компонентини 4 миллион 486 минг 677 киши олган, иккинчи компонент билан 2,5 миллионга яқин одам эмланган.

Абдумалик Сарманов таржимаси