Ўтган кеча-кундузда 2 436 одамда коронавирус аниқланди

Ўтган кеча-кундузда 2 436 одамда коронавирус аниқланди

Қозоғистонда коронавирус юқтириш ҳолатлари ўсаётгани кузатиляпти. Ўтган сутка давомида республика минтақаларида жами 2 436 одамда ПЗР-тест ижобий натижа берди. Бу эса вазирлик бир кун аввал берган маълумотдагидан 420 нафарга ортиқ. Хасталаниш ҳолатлари бўйича пойтахт пешқадам, унда 807 одам ковид юқтирган. Қарағандида - 394 бемор бор. Учинчи ўринда Алмати шаҳри. Мегаполисда 305 нафар беморда коронавирус аниқланди.

Чимкент шаҳрида эпидемиологик вазият кескин ёмонлашди. Мегаполис коронавирус тарқалиши бўйича «қизил» зонага ўтган. Шунингдек, Нур-Султон, Алмати, Атирау, Ғарбий Қозоғистон ва Қарағанди минтақаларида ҳам аҳвол оғир. Ақмўла, Ақтўбе, Қўстанай, Манғистау ва Павлодар вилоятларида вазият бирмунча яхши, улар «сариқ» зонада. Бошқа минтақалар нисбатан хавфсиз бўлган «яшил» зонада.

Абдумалик Сарманов таржимаси