Яна 12 бемор аниқланди

Яна 12 бемор аниқланди

Ўтган кеча-кундузда Қозоғистонда яна 12 одамда ковид аниқланди. Алмати шаҳри, пойтахт ва Шарқий Қозоғистон вилоятларида беморлар рўйхатга олинди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, ҳозир 2 мингдан кўпроқ қозоғистонлик ковидга  қарши даволаняпти, шундан 212 нафари шифохоналарда. Шу кунларда ҳар иккала компонент билан эмланган қозоғистонликлар умумий сони 9 миллион 198 мингга, ревакцинацияланганлар сони 3 миллион 502 мингга етди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.