Қозоғистон олимлари янги инновациявий ишланма - кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш имконини берувчи сунъий интеллект тизимини яратишга муваффақ бўлди. У шифокорларга тез ва аниқ ташхис қўйиш имконини беради, натижада муваффақиятли даволаш имконияти ортади. Лойиҳа раҳбари таъкидлашича, маммографик суратлар таҳририга асосланган алгоритм маълумотларнинг 90 фоиздан зиёд аниқлигини кафолатлайди. Бу эса клиникаларда интеллектуал ечимлар жорий этишдаги янги қадам.
Бейбит Абдикенов, Директор Научно-Исследовательского Центра Artificial Intelligence:
– Скрининг вақтида радиологлар УТТ, КТ, МРТ орқали олинган маммография суратларидан фойдаланади. Биз сунъий идрок ёрдамида сут бези саратони тадқиқотларини автоматлаштирдик. Келаси йилдан бошлаб у онкология диспансерларида синовдан ўтказила бошлайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

