Қозоғистонда ишлаб чиқарилган КазВак вакцинаси ковидга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантиради. Қатор хорижлик олимлар иштирокида ўтказилган клиник тадқиқотлар бу фикрни тасдиқлади. Қозоғистон препаратининг учинчи фазаси самарадорлиги таҳлили баён этилган илмий мақола нуфузли халқаро тиббиёт журнали - E-Clinical-Medicine да чоп этилди.
Кунсулу Закарья, Қозоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги биологик хавфсизлик муаммолари илмий-тадқиқот институти бош директори:
- Биз ўтказган тадқиқотларни халқаро мутахассислар синчиклаб текшириб чиққанидан сўнг аъло даражадаги, жуда юқори экспертлик баҳосини олдик. Бу эса Қозоғистонда биологик хавфсизлик, биотехнологиялар ва тиббиёт фанлари юксак даражада эканлигини кўрсатиб беради. Биз бундан фахрланамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.