30 йил ичида хорижий компаниялар Қозоғистон иқтисодига 430 миллиард доллар сармоя киритди. Қазиб олиш, қайта ишлаш, озиқ-овқат саноати унда устувор соҳаларга айланди. Мамлакатга энг кўп инвестиция Нидерландиядан келди. 2005 йилдан бошлаб, қироллик тоғ-кон саноати ва карьерларга 120 миллиард доллар сармоя киритди. АҚШдан келган 53 миллиард доллар асосан нефть-газ, молия, шунингдек, суғурталаш соҳаларида ишлатилди. Илғор учликдан ўрин олган Швейцария ҳам салмоқли инвестиция келтирди, у агросаноат мажмуаси, машинасозлик ва транспорт-логистика соҳаларига 35 миллиард доллар сарфлади. Тўртинчи ўринда шарқдаги қўшнимиз – Хитой турибди. У Қозоғистон тоғ-кон саноати ва савдосига 25,5 миллиард доллар сармоя берди. Инвесторлар илғор бешлигидан ўрин олган Россия 24 миллиард доллар инвестиция олиб келди. Ушбу давлатга тегишли компаниялар капиталининг кўп қисми қазиб олиш ва қайта ишлаш саноати, савдо, электр таъминоти, қурилишда ишлатиляпти.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.

