Агросаноат мажмуасига эътибор. Ўтган йил давомида қишлоқ хўжалигига киритилатган сармоя миқдори учдан бир улушга кўпайди ва жами 773 миллиард тенгени ташкил қилди. Финпром.кз берган маълумотга кўра, соҳага киритилган маблағнинг деярли ярми - 161 миллиард тенгедан кўпроғи Шимолий Қозоғистон вилоятида. Иккинчи поғонада Павлодар минтақаси, унда 104 миллиард тенге капитал жалб этилди. Учликда Ақмўла вилояти ҳам бор, унда инвесторлар қишлоқ хўжалигига салкам 102 миллиард тенге киритди. Таъкидлаш лозимки, мазкур соҳа асосан корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобига молиялаштирилади. Бу сегментда жами 543 миллиард тенге капитал мавжуд. Шунингдек, банкдан бошқа ташкилотлар берган қарзлар, кредитлар, маҳаллий бюджетлар маблағидан фойдаланилади. Шу жумладан, миришкорларни қўллаб-қувватлаш учун сўнгги 5 йил ичида 2 триллион тенге сарфланди.
Абдумалик Сарманов таржимаси