Астанада бўлиб ўтган давра суҳбатида 30 дан зиёд ҳужжат имзоланди

Яқин келажакда Қозоғистонда 7 миллиард доллар қийматга эга лойиҳалар рўёбга чиқарилади.  Астанада бўлиб ўтган глобал инвестициялар бўйича давра суҳбатида 30 дан зиёд ҳужжат имзоланди. Бош вазир раислигида ўтказилган тадбирда Бош вазир раислигида ўтказилган тадбирда турли давлатлардан келган 500 нафардан зиёд иштирокчи тўпланди. Етакчи халқаро компаниялар вакиллари, инвесторлар, экспертлар жаҳон бозорларидаги замонавий тенденциялар, инвестициявий стратегиялар, халқаро капитални жалб этишда асосий ўрин тутувчи инфратузилмаларни муҳокама қилишди. Бош вазир таъкидлагани каби, саноат - мамлакат учун муҳим устуворлик. У хорижий компанияларни Қозоғистон бизнес-ҳамжамияти билан тиғиз алоқалар боғлашга чақирди. 

 

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири: 

- Ишонтириб айтаманки, Қозоғистон Ҳукумати очиқ ва ҳалол ишлайди. Биз лойиҳани рўёбга чиқаришнинг ҳар бир босқичида инвесторлар билан бевосита ҳамкорлик қилишга катта эътибор берамиз. Ҳуқуқларингизни муҳофаза қилиш, қулай тадбиркорлик иқлими шакллантиришга интиламиз. Қозоғистонда бизнесни ривожлантириш учун бор имкониятлардан фойдаланишга чақирамиз. 

 

Рамез ал-Хаят, «Power International Holding» президенти: 

- Мамлакатдаги сиёсий барқарорлик хусусий инвесторларнинг иқтисодга сармоя киритишига туртки беради. Инвестицияни жалб этувчи усуллар, имтиёзли солиқ, солиқ олинмайдиган зоналар ҳам инвестициявий ечимлар қабул қилишда катта ўрин тутади. Компанияларимиздан кўпчилиги биз учун муҳим бўлган шартлар - инглиз умумий ҳуқуқи, халқаро арбитраж мавжудлиги сабабли "Астана" халқаро молиявий марказида очилди. 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.