Қозоғистоннинг яна 78 компанияси Хитойга маҳсулот жўнатади

Қозоғистоннинг яна 78 компанияси Хитойга маҳсулот жўнатади

Қозоғистоннинг яна 78 компанияси Хитойга маҳсулот  жўната олади. Мамлакатимизнинг зироатчилик корхоналари ХХР Бош божхона бошқармасида аккредитациядан ўтказилди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги берган маълумотга кўра, Осмон ости мамлакатига мамлакат маҳсулоти етказиб беришни йўлга қўйиш учун муваққат ишчи гуруҳи тузилди. Унинг қатор йиғилишлари ўтказилди. Хитой томони биринчи йиғилишда тегишли Қозоғистон лавлаги турпини, парранда гўштини экспорт қилиш, сўйиладиган йирик шохли қорамол ҳамда жониворлар териси бўйича ветеринар сертификатлари лойиҳалари юзасидан Осмон ости давлатига ўз таклифлари ва изоҳларини киритди. Шунингдек, тегишли ташкилот Қозоғистон ветеринария ва фитосанитария хизматлари ходимларини ўқитиш бўйича таклфиларини тақдим этди. Бу мамлакат мутахассисларининг ХХРнинг агросаноат маҳсулотларига бўлган экспорт талабларини яхшироқ тушунишига имконият беради. Иккинчи йиғилишда Осмон ости мамлакати вакиллари йилқи гўшти импортига эҳтиёжи борлигини билдирдиУлар тегишли ишларни жадаллаштиришни таклиф қилишди. Келгуси ойда яна бир марта музокаралар ташкил этилиши кутиляпти.


Абдумалик Сарманов таржимаси