Биринчи олтин медал олинди

Қозоғистонлик дзюдочи Елдўс Сметов Парижда Олимпиадаси олтин медали олди. 60 килограммгача бўлганлар финал жангида у француз Лукой Мхеидзе билан тўқнашди. Таъкидлаш лозимки, Елдўс Сметовўз фаолиятида учинчи марта Олимпиадага қатнашяпти. Дзюдочи Рио-де-Жанейродан кумуш ва Токиодан бронза соврин билан қайтган. Тўла жамламага эга бўлиш учун фақат олтин етишмаётган эди. Спортчи Францияга ана шу мукофот учун йўл олганини яширмайди. Уни оиласи ҳам тўла қўллаб-қувватлади.


Бақитбай Сметов, Олимпиада чемпиони Елдўс Саметовнинг отаси:


– Биз учун бу катта муваффақият! У мана шу медални орзу қилган! Бронза ҳам, кумуш ҳам бор эди. Энди олтин медалга эга бўлди.


Олимпиада чемпиони терма жамоа медиа-маркази очилган Франциядаги элчихонада тантанали кутиб олишди. Таъкидлаш лозимки, Елдўс Сметовни Олимпиадада олган олтин медали билан Қосим-Жўмарт Тўқаев табриклади. Давлат раҳбари таъкидлашича, бутун мамлакат спортчи билан фахрланади.


Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:


- Дзюдочимиз Елдўс Сметовни Париждаги Олимпиада ўйинларида олтин медаль олиши билан табриклайман! Унинг маҳорати ва иродаси туфайли Қозоғистон байроғи юксакларга кўтарилди. Елдўс ўта кучли рақибларни мағлуб қилди, тўрт йилда бир марта бўладиган беллашувлар ғолиби бўлди. Сизлар билан мамлакат фахрланади. Сизнинг ғалаба - халқимиз ғалабаси!


Таъкидлаш лозимки, бу ҳали ҳаммаси эмас. Қозоғистонлик спортчилардан дзюдочи Гусман Қирғизбаев ҳамда пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича аралаш жамоада Александра Ле ва Ислам Сатпаев бронза медаль олишди.


Абдумалик Сарманов таржимаси