Шимолий Қозоғистон вилоятида 6 октябрь куни 600 тага яқин участка ишлайди. Улардан 97 таси Петропавловск шаҳрида, қолганлари қишлоқ ҳудудларида жойлашган. Сиёсий кампания учун ҳамма нарса тахт. Прогнозларга кўра, 375 минг нафар фуқаро овоз бериши кутиляпти. Сайлов пунктлари зарур ускуналар билан жиҳозланган, имконияти чекланган одамлар учун махсус кабиналар бор. Овоз беришга келолмайдиганлар учун кўчма қути тайёрланган. Таъкидлаш лозимки, республика референдумини ўтказиш учун минтақада 606 та комиссия ташкил этилган.
Сара Алдаева, Қизилжар тумани ҳудудий референдум комиссияси раиси:
– Бугунги кунда участка комиссиялари аҳоли билан ишлаяпти, сайловда қатнаша олмайдиганлар қошига, аризасига кўра, вакилларимиз боради. Махсус транспорт ажратилади, участка комиссиясининг икки нафар аъзоси беморлар, нуроний кексаларнинг уйларига ташриф буюради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

