10 ноябрдан бошлаб
Қозоғистон ва Хитой ўртасида визасиз кириш-чиқиш тартиби йўлга қўйилади. Ташқи
ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, қозоғистонликлар Осмоности мамлакатида 30
кунгача, ярим йил ичида 90 кунгача визасиз юриши мумкин. Хитой фуқаролари учун
ҳам айни шундай тартиб жорий этилди.
Шуни ҳам айтиш керакки, мамлакатга туризм, тадбиркорлик лойиҳалари,
даволаниш, халқаро юк ташиш ва транзит
учун келганлардан чегарада виза талаб қилинмайди. Экспертлар таъкидлашича, янги
тартиб туристлар оқими кенгайишига олиб келади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.