BioNTech и Pfizer компанияси омикрон штамми турларига қарши иккита янги вакцинани синовдан ўтказди

BioNTech и Pfizer компанияси омикрон штамми турларига қарши иккита янги вакцинани синовдан ўтказди

Немис фармацевтика компанияси BioNTech ва Американинг Pfizer компанияси омикрон штамми турларига қарши иккита янги вакцинани синовдан ўтказди. 56 ёшдан катта бўлган бир минг икки юздан ошиқ одам иштирок этган клиник синовлар давомида ҳар иккала препарат самарадорлиги ўрганилди. Вакциналар BA.1 турига қарши «сезиларли равишда юқори иммун жавоб» кўрсатди, дейилади ҳисоботда. Ёз бошидан бери бир қатор Европа давлатларида омикрон юқтирганлар сони ортгани кузатилган. Экспертлар бу ҳолатни вируснинг аввалгиларига нисбатан юқумлироқ бўлган янги турлари билан боғлайди.