Қозоғистон минтақаларида COVID-19 билан боғлиқ вазият таранглашган

Қозоғистон минтақаларида COVID-19 билан боғлиқ вазият таранглашган

Мамлакат минтақаларида эпидемиологик вазият таранглигича қолмоқда. Қарағанди вилоятида аҳвол ўта мураккаб. Кўрсаткичлар бўйича 1 августдан бери минтақа тўқ қизил зонада. Касалланганлар сони ошмоқда, шифохоналарда оғир аҳволдаги беморлар кўпайиб боряпти. Бугунги кунда 45 бемор ўпкани сунъий шамоллатиш ускунасига уланган. Қарағандида 400 тага яқин қўшимча ўрин очилди, тез ёрдам бригадалари сони 150 тага кўпайтирилди. Юқумли касалликлар госпиталларидаги ўринларнинг 52 фоизи тўлган. Таъкидлаймиз, вилоятда тўлиқ эмланганлар сони 320 мингдан ошган.

Гамал Токсамбаев, Соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари:

- Бугунги кунда жонлантириш бўлимлари ва стационарларда вакцина олган, хасталанган оғир касаллар йўқ. Яъни вакцина олганлар вирус юқтирса-да, касаллик енгил шаклда ўтади. Барқарорликни сақлаш учун вакцина олиш, жамоавий иммунитет ҳосил бўлиши шарт. Қарағанди вилоятида яшовчи аҳолининг, ҳеч бўлмаганда, 70 фоизи эмланиши лозим.

Чимкентда коронавирус туфайли ўлим ҳолатлари кўпаймоқда. Биргина шу ойнинг ўзида 300 дан зиёд одам хавфли инфекция қурбонига айланди. Соғлиқни сақлаш бошқармасида маълум қилинишича, COVID-19 туфайли жон берганларнинг асосий қисми йўлдош касалликларга чалинган ёши катталар. Аммо клиник тадқиқотлар ёшлар орасида ҳам вирус туфайли ўлим ҳолати кўп учраётганини кўрсатмоқда.

Бақитжан Позилов, Чимкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари:

- Асосан, бизда қандли диабет, артериал гипертония ёки сурункали ўпка касалликлари каби йўлдош хасталикка чалинган 60 ёшдан катталар вафот этмоқда. Лекин 2020 йилга солиштирганда, ҳозир бизда ковид «ёшарган». Жумладан, 40 ёшдаги, ҳатто 35 ёшга кирган беморлар келтириляпти.

Ғарбий Қозоғистон вилоятида хасталаниш даражаси пасайган. Қизил зонада турган бу минтақада касал юқтирганлар сони икки марта камайди. Бу ерда карантин чоралари юмшатилиши мумкин. Келаси дам олиш кунлари жамоат транспорти ҳаракати тикланади. Очиқ бозорлар ҳам одтий иш тартибига қайтган. Чекловлар фақат савдо уйлари, умумий овқатланиш шохобчалари ва бошқа муассасалар учун амалда.