Бугун Совет Иттифоқи қаҳрамони, саркарда, стратег ва ёзувчи Бауржан Мўмишули 111 ёшга тўлган кун. Машҳур лашкарбоши 1910 йил 24 декабрда Жамбил вилоятининг Жуали туманида туғилган. Қаҳрамонни ватанида ҳам, бутун дунёдада ҳам фахр билан эслашади. Турк тилида чоп этилган «Бауржан Мўмишули – Туркистоннинг жўшқин фарзанди» тўпламига у ҳақда ёзилган қатор асарлар киритилди. Китоб муаллифи таниқли олим, устоз ва турк тили ва адабиёти таржимони Ашур Ўздемир. Биографик асар уч қисмдан иборат. Китобда қаҳрамоннинг оиласи, болалиги ва ўсмирлик йиллари, армия хизмати бўлган даври, ундан кейинги ҳаёти, инсоний фазилатлари ҳақида маълумот берилган. Шунингдек, қозоқ адабиёти ва бадиий таржималар тўғрисидаги фикрлари ҳам бу китобдан ўрин олган. Таъкидлаш жоизки, китоб тақдимоти Туркиядаги Қозоғистон элчихонаси ёрдамида Анқара шаҳрида ўтказилди.
Ашур Ўздемир, китоб муаллифи:
- Мен магистрлик диссертациямни ёзаётган вақтимда Бауржан Мўмишули биографиясини ўргана бошладим. Икки йил ҳужжатлар тўпладим, бир йил таҳлил қилиш ва китоб чоп этишга сарфланди. Бауржан Мўмишули – қизиқарли ва ноёб инсон. Ўйлайманки, турк китобхони у ҳақда кўпроқ нарса билиб олишдан мамнун бўлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси