Миллий ҳунарлар оммалашмоқда

Миллий ҳунарлар оммалашмоқда

Шимолий Қозоғистонда яшовчи юртдошимиз қозоқ миллий чолғу асбобларини оммалаштириш билан машғул. Ризабек Тўлеубек дўмбира ишлаб чиқарувчи цех очган. Уста таъкидлашича, ҳар бир дўмбиранинг ўз овози бор. Мусиқий асбобларни қандай ёғочдан ясашда ҳам гап кўп. Олма, мажнунтол, оққайин ўзига хос товуш беради. У мазкур касбни болалигидан яхши кўради.

Ризабек Тўлеубек, ҳунарманд:

- Оққайиндан ясалган дўмбира овози жуда ёқимли. Мен шимолга кўчиб келганимдан кейин айнан шундай ёғоч билан ишлай бошладим. Авваллари олма, ўрик, мажнунтолдан турли чолғулар ясаганман. Энди оққайинга ўтдим.

Ризабек Тўлеубек мусиқадан таълим олган, санъатга муҳаббатини болаларига сингдиришга интилади. Икки нафар қизига дўмбира чертишни ўргатяпти.

Сунғила Ризабек, созанда:

- Бу дўмбирани отам менга атаб ясаган. Шу мусиқий асбоб менга ёқади. 10 ёшимдан черта бошлаганман, ҳозирча иккита куйни биламан. Биринчиси «Би», иккинчиси – «Кенес».

Ризабек миллий чолғулар ясашдан ташқари куй ҳам басталайди. Айтишига қараганда, ёшлар билан тажриба алмашишни истайди. Улар миллий санъатни ўзлаштиришларини хоҳлайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси