Алматида «Фан ва бизнес» III халқаро илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Унда юзга яқин ташкилот иштирок этди, вакиллар ғоядан реал маҳсулотга қандай ўтиш мумкинлиги ҳақида ҳикоя қилишди. Таъкидлаш керак, сўнгги йилларда кўплаб олимлар бизнес тилида сўзлай бошлади. Эндиликда улар ўз илмий кашфиётларини ўзлари илгари сурмоқда.
Арин Орсариев, «Фан жамғармаси» АЖ раиси:
- Катализ, ёқилғи институтида ифлослантирмаслик учун нефть компанияларида қувурга ўрнатиладиган фильтр ишланмаси мавжуд. Ва компаниялар чиқинди учун камроқ тўлай бошлади, чунки фильтр шарофати билан чиқинди ҳажми камайди. Бу фарқнинг ярми Сокольский номидаги ёқилғи ва катализ институти улушига тўғри келади. Жорий йилда улар 270 миллион тенге маблағ ишлади.
Биргина ўтган беш йилда Қозоғистонда фанни тижоратлаштиришга 34 миллиард тенге сарфланган, бу эса, ўз навбатида, 45 миллиард бўлиб қайтди. Дарвоқе, навбатдаги қадам – лойиҳалар миқёсини кенгайтириш ва жаҳон бозорига чиқиш.
Хуршида Абдуллаева таржимаси