Туркистонда муқаддас меросни асрашга бағишланган халқаро анжуман ўз ишини бошлади. Тадбирда дунёнинг 20 давлатидан келган 60 нафар эксперт қатнашмоқда. Делегатлар Хожа Аҳмад Яссавий шахсияти ва асарларининг туркий халқлар учун аҳамиятини, шунингдек, олий ўқув юртлари ўртасида барқарор туризм ва зиёрат туризмини ривожлантириш соҳасида шериклик масалаларини муҳокама қилади. Анжуман якунларига кўра университетлар ўртасида ҳамкорлик борасидаги меморандум тузилиши режа қилинган.
Айдос Сакенов, Халқаро туризм ва меҳмондўстлик университети ректори:
– Маданий меросимизни қандай асраш мумкин? Туристик салоҳият қандай оширилади? Бу – асосий вазифаларимиз. Мамлакатимиз тарихи бой. Юксак тарихий аҳамиятга эга бўлган кўплаб мақбаралар бор. Уларни асраб қолиш ва вайрон бўлишдан сақлаш лозим.
Хуршида Абдуллаева таржимаси