Манғистау вилоятининг Бўзжира дарасида ташриф маркази
очилади. У йилига 40 минг нафаргача туристни қабул қила олади. Марказ биноси
бақувват пойдевор талаб қилмайдиган енгил конструкциялардан қурилади. Иншоот
денгиз сатҳидан 400-1000 метр баландликда бунёд этилади. Шу ернинг ўзида оқава
сувларини биологик тозалаш, чиқиндиларни саралаш, қуёш энергияси билан
таъминлаш кўзда тутилган. ташриф маркази қурилишида табиий ландшафтни сақлаб
қолиш чоралари кўрилади. Бундан ташқари, даранинг юқори қисмида миллий услубда
безатилган глэмпинг, музей, кузатув майдончаси ва чойхона қурилади. Шу каби
туристик объектлар Бўзжиранинг ёнбағирларида ҳам бунёд этилади. Таъкидлаш
лозимки, лойиҳалар қозоқ маданиятини сақлаб қолиш ва илгари суришга қаратилган.
Тилекши Мирзағалиева, Жанаўзен шаҳридан:
- Бўзжира ва Каспий соҳилларидан туристик минтақа
сифатида фойдалансак, Манғистау вилояти Туркиядан қолишмайди. Мамлакатда туризм
ривожланиши керак.
Аманжўл Тасмағамбетов, Бўстан қишлоғидан:
– Манғистауликлар ташаббусни қўллайди. Минтақа ўзига хос табиати
билан дунёга машҳур. Бу ташаббуслар туризмни ривожлантиради.
Таъкидлаш лозимки, ташриф марказини Алмати вилоятининг
Чорин, Кўлсой ва Аюсойдаги шу каби туристик марказларини бунёд этган маҳаллий
компания қуради. У 2026 йил охиригача ишга тушади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

