Барқарор тараққиёт мақсадларини рўёбга чиқариш режаси тасдиқланди

Барқарор тараққиёт мақсадларини рўёбга чиқариш режаси тасдиқланди

Қозоғистонда 2023 йилга мўлжалланган Барқарор тараққиёт мақсадларини рўёбга чиқариш режаси тасдиқланди. Бу тамойилларни амалга ошириш қозоғистонликлар турмуш сифатини яхшилаш, иқтисодий соҳаларда энг яхши жаҳон стандартлари қабул қилинишига қаратилган. Дипломатик корпус, БМТ ва БМТ Тараққиёт дастури вакиллари  иштирокида ўтказилган Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг олтинчи йиғилишида Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов шундай маълумот берди. У тегишли давлат органлари ва ташкилотларига келгуси йилда режа бекаму кўст бажарилишини таъминлашни топширди. Учрашувда ижтимоий-иқтисодий соҳанинг асосий йўналишларини ривожлантириш борасида хорижлик ҳамкорлар ўз тавсияларини тақдим этди. Бу таклифлар инобатга олинади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси