Январь тартибсизликларини ташкил этишда гумонланаётган шахс қамоққа олинди

Январь тартибсизликларини ташкил этишда гумонланаётган шахс қамоққа олинди

Қозоғистонда оммалашган ижтимоий тармоқ орқали январь тартибсизликларини ташкил қилган шахс қамоққа олинди. Марказий коммуникациялар марказида бўлиб ўтган брифингда Бош Прокуратура 1-хизмати бошлиғи ўринбосари Елдўс Қилимжанов маълум қилишича, 4 январь куни бу шахс Алматида турганича телеграмм-канал яратган. Сўнг обуна бўлган бир неча минг одамга баррикадалар тиклаш, «Молотов» коктейли ясаш, биноларни эгаллаш ва куч ишлатар тузилма ходимларига қаршилик кўрсатиш бўйича маълумотлар тарқатган. 5-6 январь кунлари бузғунчиларнинг ҳаракатлари ҳақида маълумот тарқатилган, уларнинг давлат объектларига ҳужумлари уйғунлаштирилган.

Елдўс Қилимжанов, Бош прокуратура 1-хизмати бошлиғи ўринбосари:

- Шу минтақанинг ўзида «Газель» автомашинаси ҳайдовчиси «С» ва унинг шериги «К» кўрсатилган автомобилда ҳаракатланганича, олдиндан тайёрлнган арматура кесмаларини, полициячилардан босиб олинган қалқон ва бронежилетларни тарқатган.   Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳаракатини қийинлаштириш учун мазкур автомобилдан йўлларни тўсишда фойдаланишган. Жиноий ишлар таҳлили шуни кўрсатди-ки, мудҳиш воқеалар юз берган бошқа минтақаларда ҳам воқеалар шундай ривожланган. Бир ердан бошқарилган. Буларнинг ҳаммаси ягона режа асосида иш юритилганини тасдиқлайди.

Бош прокуратура вакили маълум қилишича, январь воқеаларига оид 11 та жиноий иш қўзғатилган. 627 гумонланувчи шахс қамоққа олинган.  402 иш судга йўлланган, 4 849 жиноий иш тергов органлари қўлида, аввал шубҳа остида бўлган 323 нафар гумонланувчи озодликка чиқарилди.  

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.