Қозоқ миллий ўйинлари оммалашяпти

Қозоқ миллий ўйинлари оммалашяпти

Қозоғистонда миллий ўйинлар фаол ривожланяпти. Бу ҳайратланарли воқеа эмас, ўйин клубларида уларга талаб тобора ортяпти. Чимкент мактабларидан бирида «Сақа» тўгараги очилди. Унда болалар қозоқ ўйинлари қоидалари ва мазмуни билан танишади, шунингдек, устозларнинг тажрибасини ўзлаштиради.

Мақсат Кентаев, «Сақа» тўгараги ўқитувчиси:
- Биз бу клубни қозоқ миллий ўйинларини оммалаштириш учун очдик. Унда болалар ўзаро танишишади, жамоаларга бирлашади, чаққонлик, бардошлилик, аниқликка ўрганади. Шу тариқа, ўйин шаклида кўплаб фазилатлар шаклланиб боради.

Эслатамиз, қозоқ халқининг ошиқ ўйини ЮНЕСКО томонидан инсоният маданий меросининг бир қисми сифатида рўйхатга олинган. Ўйиннинг бир неча ўн тури мавжуд. Ёшроқ болалар ўмпа турини ўйнайди. Улар навбати битан ошиқ отиб, бош ошиқни айланадан чиқаришга ҳаракат қилишади. Хан ўйинида 10 нафар иштирокчи бўлади. Атбақил вариантида эса фақат икки қатнашчи ўзаро беллашади.

Дана Қўрабекова, ўқувчи:
- Бу ўйинлар қадим замонлардан бери бор. Биз анъаналарни ҳурмат қиламиз ва уларни сақлаб қоламиз, келажакка узатамиз. Ўзим бесасиқ ўйинини яхши кўраман. Тўгаракда бошқа миллий ўйинлар ҳам бор. Уйда ҳам оиламиз билан ўйнаймиз. 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.