Қозоғистон Афғонистонга гуманитар ёрдам берди. Республика авваллари ҳам БМТ Озиқ-овқат дастури доирасида мазкур давлатга кўмагини кўрсатган. Бу сафар катта партияда маҳсулот келтирилди: бир неча ўн вагонга озиқ-овқат, дори-дармон, кийим-кечак юкланди. Таъкидлаш лозимки, Афғонистонда зилзила ва тошқин оқибатлари билан кураш давом этяпти. Икки мингга яқин одам табиий офат қурбони бўлди. Кўплаб фуқаролар бошпанасиз қолди. Тиббий ёрдамга муҳтожлар ҳам оз эмас.
Рамиз Алакбаров, UNAMA раҳбарининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари:
- Шу кунларда Афғонистонда салкам 20 миллион нафар одам тўйиб овқат емайди. 6 миллион нафари эса оч қолаяпти. Қатор фалокатлар юз берди. Зилзила ортидан тоқинлар юз берди. Шундай бир шароитда қардош қозоқ халқининг ҳамдардлигини, биргалигини англатувчи бундай салмоқли совғалар ортилган вагонларнинг етиб келиши инсонга титроқ беради. Шу кунларда ҳаммадан ҳам кўпроқ ёрдамга муҳтож бўлиб қолганларга катта кўмак берилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси