Туркистон вилоятининг Ари дарёси ўзанида қадимий арава топилди. Тарихчилар у сув остида қанча ётганини аниқлашмоқда. Унинг камида 100 йиллик тарихи борлигига шубҳа йўқ. Маҳаллий ўлкашунослик музейи ходимлари фикрича, арава тарихий қийматга эга. Икки ғилдираги топилмаган бўлса ҳам, ёғочи ва металли қониқарли аҳволда сақланиб қолган. Ҳозир артефактни усталарга, реставрацияга юбориш масаласи ҳал бўлмоқда.
Эрик Аширбердиев, музей мудири:
- Тез кунларда Ўтрор музейининг юқори малакали мутахассислари ва реставраторлари билан кўришамиз. Хат юбордик. Аравани бирга қайта тиклаш ниятидамиз.
Эслатиш жоизки, аввалроқ туманда қадимий кўзалар ва идиш-товоқлар топилган. Барча археологик артефактлар маҳаллий Ишан Базар масжид-музейига топширилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси