Қозоғистон терма жамоаси олимпиада ярим финалида

Қозоғистон терма жамоаси олимпиада ярим финалида

Пекин Олимпиада ўйинларида шорт-трек бўйича 1500 метр масофага финал пойга ўтказилди. Қозоғистон шарафини ҳимоя қилган Адил Ғалиахметов беллашув якунларига кўра саккизинчи ўринни олди. Олтин медаль Жанубий Кореяга, кумуш Канадага, бронза Россияга насиб қилди.

Адил Ғалиахметов, шорт-трекчи:

- Тренерларга, массажчиларга, барча ходимларга катта раҳмат. Биз, спортчилар ёнида бўлган, ёрдамлашганлардан миннатдормиз. Бор кучимни сарфладим, фақат чарчадим, тезликни йўқотдим. Анча оғир бўлди. Лекин барибир бахтлиман. Бу менинг биринчи Олимпиадам. Финалга чиққанимдан хурсандман.

Қозоғистонлик спортчиларнинг «Олимпиада-2022»даги чиқишлари

Шорт-трек бўйича терма жамоамиз аралаш жамоа эстафетасида ҳам қатнашди. Муз устига Абзал Ажғалиев, Яна Хан, Ольга Тихонова ва Денис Никиша чиқди. Чорак финал югуришлари натижасига кўра спортчилар ярим финалгача етиб борди. Беллашувлар натижасига кўра эса терма жамоа бешинчи ўринда.

Ватандошимиз, иккикураш беллашувида қатнашган Чингиз Ракпаров трамплиндан сакраш бўйича 38-натижани кўрсатди, 10 километрга пойгада 41-бўлди.

Абдумалик Сарманов таржимаси