Турк тадбиркорлари Қозоғистон билан ҳамкорликни кенгайтиради

Турк тадбиркорлари Қозоғистон билан ҳамкорликни кенгайтиради

Турк тадбиркорлари Қозоғистон билан ҳамкорликни кенгайтириш ниятида. Текстиль саноати вакилларининг бу борада катта режалари бори. Анадолудан келган вакиллар бу йўналишдаги имкониятларини намойиш этишди. Улар турк модельерлари яратган янги либосларни кўрсатишди. 10 нафар дизайнер энг яхши ижод намуналари олиб келди. Коллекцияларга қизиқиш катта. Таъкидлаш лозимки, тадбир Туркиянинг Қозоғистондаги элчихонаси ва Истамбул текстиль ва тайёр маҳсулотлар экспортчилари ҳамжамияти томонидан ташкил қилинди.

Мустафа Капажи, Туркия Республикасининг Қозоғистондаги элчиси:

– Бу ҳам маданий, ҳам тижорат тадбири. Биз, мамлакатимиз текстиль саноатини янада ривожлантириш, Туркия ва Қозоғистон ўртасида савдо алоқаларини кенгайтиришга интилаяпмиз.

Митхат Самсама, Истамбул текстиль ва тайёр маҳсулотлар экспортчилари ҳамжамияти директорлар кенгаши аъзоси:

– Биз намойишларни Қозоғистонда бошладик, чунки мамлакатингиз турк давлатларидан бири. Биз ҳамкорликни давом эттирамиз. Бу ишларимиз ривожланиш учун хизмат қилади, деб ишонамиз. Менимча, Қозоғистон молия марказига айланаётгани ва унда мода саноати ривожланаётгани учун унинг бозори биз учун истиқболли бўлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.