Референдум – Қозоғистон тараққиётидаги тарихий босқич

Референдум – Қозоғистон тараққиётидаги тарихий босқич

Сенат раиси Жетису вилояти маслихат депутатлари, миришкорлари, этномаданият бирлашмалари ва ёшлари билан учрашувда янги Конституция лойиҳаси меъёрларини муҳокама қилди. Маулен Ашимбаев конституциявий ислоҳот стратегик ва тарихий аҳамиятга эгалиги, демократик тамойилларни мустаҳкамлайди ҳамда сиёсий тиимни мажмуавий тарзда мустаҳкамлайди. Юқори палата раҳбарининг таъкидлашича, Конституция лойиҳасида ривожланишнинг асосий йўналишлари сифатида инсон капиталини кучайтириш, давлатчилик, мустақиллик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, ички сиёсий барқарорлик ҳамда ижтимоий тотувликни мустаҳкамлаш кўрсатилган. Таклиф этилган ўзгаришлар давлат бошқарувининг самарали модели шаклланишига, ҳокимият институтлари трансформациясига олиб келади.

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:

- Янги Конституция бўйича Республика референдуми – Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Кемелевич Тўқаевнинг мамлакатни чуқур ва тизимли модернизациялаш бўйича фаолиятининг янги тарихий босқичи ҳисобланади. Фуқаролар иродасига таянган ҳолда Қозоғистоннинг келажаги хусусида қарор қабул қилиниши демократияга садоқатни кўрсатади. Конституциявий ислоҳотнинг асосий вазифаси мустақилликни ҳамда фуқаролар фаровонлигини мустаҳкамлашдан иборат. Шу сабабли, янги Бош қомус қонун устуворлиги ва ҳуқуқ-тартиботга, фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза қилишга, мамлакатнинг барқарор  ривожланишига эътибор қаратади.

Александр Хильниченко, «Хильниченко И К» коммандит биродарлик бошқаруви раиси ўринбосари:

- Менимча, ислоҳотлар айни вақтида ўтказиляпти, чунки бугунги кунда глобал силжиш кузатиляпти. Мамлакатимиз ҳамма нарсага улгуриши керак. Конституциявий ислоҳот замонавий воқеликни ва ўзгаришларни акс эттиради, деб ҳисоблайман.

Абдумалик Сарманов таржимаси