Бўтайда – янги археологик топилма

Бўтайда – янги археологик топилма

Олимлар Бўтайда топилган қадимий одам қолдиқларини ўрганяпти. Унинг бош чаноғи ўтган йили Ақмўла вилоятидаги Айиртау туманининг Никольское қишлоғидан олиб келинган. Археологлар тахминича, қадимий одам 40 ёшда бўлган. Ҳозир артефакт Алматида реставрация қилиняпти. Кейин уни Россия олимлари ўрганади ва топилма бўйича ўз хулосасини беради.

Қуаниш Шақшақов, Бўтай музей-қўриқхонаси директори:

- Ҳозирги асосий вазифа – ДНКни ўрганиш, гаплогруппани аниқлаш, бу индивид қайси ирққа оидлигини белгилаб оламиз. Зиммамиздаги иккинчи вазифа – пластикасини аниқлаш. Бош чаноғи асосида қиёфасини тиклаймиз. Шунда 6 минг йил аввал яшаган бўтайлик қандай бўлганини билиб оламиз.

Бўтай манзилгоҳида сўнгги археологик мавсумда тадқиқотчилар 200 дан зиёд артефакт топди, лекин барча сирлар клити топилганича йўқ. Мутахассислар таъкидлашича, мавжуд 36 гектар майдоннинг атиги 2 минг квадрат метри ўрганилган, унда 4 мингдан зиёд артефакт топилган.

Айгерим Айдарбекова, Бўтай музей-қўриқхонаси бўлим бошлиғи:

- Бўтай манзилгоҳида очилмаган нарсалар жуда кўп. Шу кунгача ундаги мозоротлар, дафн этиш урф-одатлари аниқланмаган. Олимлар тахминига кўра, манзилгоҳда  15 минг нафаргача одам яшаган. Бироқ уларни қаерга дафн этишганини билмаймиз. Бу саволлар археолог ва олимларни қизиқтириб келмоқда.

Айиртау туманида этнотуризм ривожланиши Бўтай маданиятини оммалаштириш ва унга махсус мақом бериш имконини беради. Жорий йилда Лобаново қишлоғида туристик визит-марказ қурилиши бошланади. Келгуси йилда манзилгоҳ яқинида археологик база очилади.

Қуаниш Шақшақов, Бўтай музей-қўриқхонаси директори:

- Археологик база икки қаватдан иборат бўлади. Биринчи қаватда лабораториялар, жамғарма омбори, камерал саралаш хонаси, конференц-зал, ошхона жойлашади. Иккинчи қаватда эса археологик қазиш ишлари қатнашчилари учун ётоқхоналар ҳамда иш кабинетлари жиҳозланади. Натижада, археологик база йил давомида ишлай олади.

Натижада, бошқа минтақалар ва давлатлардан келган олимлар манзилгоҳ қошида ишлаши учун имконият яратилади. Маҳаллий археологлар фикрича, натижада кўплаб илмий кашфиётлар қилинади, ўтмиш сирлари очилади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.