Йил давомида Қозоғистонда авиакомпаниялар хизматлари 27 фоизга қимматлашди. Finprom.kz берган маълумотга кўра, энг юқори ўсиш Туркистон вилоятида кузатилган. Ундаги авиабилетлар баҳоси 57 фоизга ортган. Билетлар нархи Жамбил вилоятида 47 фоиз, Шарқий Қозоғистонда 44,5 фоизга кўтарилган. Аналитикилар маълум қилишича, қатор ҳудудларда баҳолар пасайгани кузатилган. Шу жумладан, авиахизматлар Ақмўла, Қизил Ўрда ва Павлодар вилоятларида арзонлашган. Лекин, экспертлар фикрича, парвоз баҳосидаги ўзгаришлар, кўтарилиш ва тушишлар қозоғистонликларнинг учиш истагини камайтиргани йўқ. Аксинча, дейиш мумкин. 2022 йил жами 6 миллионга яқин фуқаро авиахизматлардан фойдаланган. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13 фоизга кўп.
Абдумалик Сарманов таржимаси.