Кредитни тўлаш муддатлари узайтирилиши мумкин

Кредитни тўлаш муддатлари узайтирилиши мумкин

Қурғоқчиликдан жабр кўрган фермерлар учун кредитларни тўлаш муддатини узайтириш. Ҳукуматнинг шошилинч йиғилишида шундай имтиёз бериш масаласи кўриб чиқилди. Шунингдек, Қозоғистоннинг айрим минтақаларида юзага келган аномал иссиқ сабабли кўрсатиладиган бошқа давлат кўмаги масалалари муҳокама қилинди. Илк маротаба жорий йилдан бошлаб, ем-хашак тайёрлаш ишларини ўтказиш учун имтиёзли нархларда қўшимча ҳажмда дизель ёнилғиси ажратилади. Бундан ташқари, мажлисда таъкидланганидек, қишлоқ хўжалигидаги хавфларни, хусусан, қурғоқчилик оқибатларини юмшатиш воситаларидан бири экинлар ва қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини суғурта қилишдир. Ўсимликшунослик ва чорвачиликда 16 турдаги маҳсулотни суғурталаш таклиф этилди. Улар бўйича маблағнинг бир қисми субсидия қилинади. Миқдори 50 фоиздан 80 фоизгача ошган. Жорий йилда суғурта тўлови бир ярим миллиард тенгедан зиёдни ташкил қилган. Шунинг 1,3 миллиарди субсидияланган.

Абдумалик Сарманов таржимаси